Ҳукумат қарори билан, енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин. Илгари бундай имконият фақатгина жисмоний шахслар учун мавжуд бўлган.
Қайд этилишича, ижарага олувчида алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси ёки ўзгача мастлик аниқ кўриниб турганда, ижарага берувчи унга транспортни ижарага беришни рад этиши мумкин.
Шунингдек, ижарага берувчи ижарага берилган транспорт томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини «Маъмурий амалиёт» тизими орқали электрон равишда текшириши мумкин бўлади.