Ўзгидромет хабар берганидек, 17 ноябрь куни мамлакатнинг айрим ҳудудларида кучли шамол кетидан биринчи қор ёғди.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида қор қопламининг қалинлиги 12 см.
Aйрим ҳудудларда биринчи қор ёғиши узоқ давом этмади. Масалан, Самарқандда эрталаб соат 4:00 ларда бошланган қор аллақачон тўлиқ эриб бўлди.
Пойтахтнинг қорли кўчалари акс этган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз/