• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 15 декабря 2021

Кейинги йилда соғлиқни сақлаш соҳаси харажатларига деярли 23 трлн сўм йўналтирилади

Таълим шунингдек, маданият ва спорт соҳаси харажатлари ҳамда фанни янада ривожлантириш тадбирлари учун жами 51,8 трлн сўм ажратилади. Сенат 2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

872
0
Сенат

Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан кўриб чиқилди.

Қонун билан 2022 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва консолидациялашган Давлат бюджети даромадлари ва харажатлари прогнозлари ҳамда 2023 – 2024 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланмоқда.

Мазкур қонунда 2022 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръатлари 6 фоизни, шу жумладан, саноатда 7 фоизни, қурилиш соҳасида 8,1 фоизни, қишлоқ хўжалиги соҳасида 3,3 фоизни ташкил этиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, инфляция даражаси пасайиши тенденцияси давом этиши ва келгуси йилда 9 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

2022 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 254,6 трлн сўм ёки ЯИМнинг 30,3 фоизи даражасида прогноз қилинмоқда. Давлат бюджети даромадлари 199,5 трлн сўм, харажатлари эса 215 триллион сўм миқдорида бўлиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Давлат бюджетидан ижтимоий соҳага, хусусан, таълим соҳаси харажатларига 46,9 трлн сўм, соғлиқни сақлаш соҳаси харажатларига 22,8 трлн сўм, маданият ва спорт соҳаси харажатларига 3,4 трлн сўм ва фанни янада ривожлантириш тадбирлари учун 1,5 трлн сўм йўналтириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, қонунда очиқ бюджет, “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 1 трлн 553 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилиши назарда тутилган.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

872
0