• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 26 ноября 2021

Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини илиқ об-ҳавода ўтказишади

Бугун водий вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

758
0
UzNews.uz / Марат Наджибаев

Ўзгидрометнинг хабарига кўра, бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати +7...+12 даража атрофида бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво булутли, баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги  ёғингарчилик бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари совуқ антитциклон республика ҳудудидан аста-секин чекинади. 

Мамлакат бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кечалари ва эрталаблари ҳарорат бироз салбий қийматларгача пасаяди, кундуз куни эса қуёш нурлари ҳавони +13...+15 даражагача иситади. Республиканинг шимолида ҳарорат кечалари +6...+9 даража, кундуз кунлари +4...+7 даража атрофида бўлади.

758
0