• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 января 2022

Қибрайда аёл эрининг эътиборини қозониш учун ўз уйида сохта ўғирлик уюштирди

У ИИБга уйига номаълум шахслар бостириб кириб, пулларни ўғирлаб кетганини айтиб, ёлғон маълумот берган. Аёлнинг ўзига жиноят иши қўзғатилди.

1559
0
Тергов департаменти

ИИВ Тергов департаменти Матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 22 декабрь куни Қибрай тумани Янгиҳаёт МФЙда 23 ёшли Ш.Д. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. 

Аризада, шу куни соат 13:00 ларда икки нафар номаълум шахс бошларига “кепка” кийиб, юзларига тиббий ниқоб тақиб, ўткир тиғли жисм билан қуролланиб, у яшаётган уйига девордан ошиб киргани айтган.

Унинг ёзишича, номаълум шахслар унга ҳамда қўлида бўлган вояга етмаган 7 ойлик фарзанди З.М., га нисбатан ўткир тиғли жисм билан таҳдид қилиб, шикаст етказиш билан қўрқитиб, хонадонида бўлган пул ва моддий қимматликларни беришини талаб қилган. Улар жами баҳоси 19 млн сўмлик тилла буюмлар, 110 АҚШ доллари ва 1 млн 100 минг сўм пулларни эгаллаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсларга нисбатан ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган дастлабки тергов давомида, ушбу жиноятни ҳеч ким содир этмаганлиги, уни хонадон эгаси Ш.Д. режа асосида қасддан ўзи уюштирганлигини, бунга сабаб қилиб, турмуш ўртоғи турмуши давомида унга бефарқ бўлиб, эътибор бермаётганлиги оқибатида уни ўзига жалб қилиш мақсадида мазкур ҳолатни уюштирганлиги аниқланган.

Мазкур жиноят иши ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “в” бандидан 237-моддаси 1-қисми (ёлғон хабар бериш)га қайта малакаланиб, шу кунинг ўзидаёқ Ш.Д. гумонланувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1559
0