• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 декабря 2021

Янги дизайндаги 50 минг сўмлик банкнотга тарихий бино номи хато ёзилди

Олд томонида “Ал-Ҳаким ат-Термизий” мақбараси тасвири номига “Абу Исо ат-Термизий” деб ёзилган банкнот бўйича изоҳ берилди.

1376
0
Марказий банк

2021 йил 15 декабрь куни янги дизайндаги 50 000 сўмлик ва 100 000 сўмлик банкнотларнинг муомалага чиқарилиши ҳамда уларнинг кўриниши тўғрисида хабар бергандик.

Ижтимоий тармоқда, 50 000 сўмлик банкнот намунасининг олд томонида “Ал-Ҳаким ат-Термизий” мақбараси тасвири туширилганлиги, аммо мақбара номи “Абу Исо ат-Термизий” деб хато ёзилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Марказий банк Матбуот хизматининг хабар беришича, мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлиги маълум бўлди. 

Шу сабабли Марказий банки янги дизайндаги 50 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилишини ҳамда мақбаранинг номи тўғри қайд этилишини маълум қилди.

1376
0