• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 13 декабря 2021

Қашқадарёда ''Жигули“ автобус билан тўқнашиши ҳайдовчининг ўлими билан тугади

ЙТҲда автобус ағдарилиб, 8 ёшли йўловчи шифохонага олиб кетилган.

699
0
ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 17:10 ларда Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-89 автомобиль йўлининг 31-километрида 33 ёшли ҳайдовчи Т.Б. "Ваз-2103" русумли автомобилни юқори тезликда бошқараётиб, руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган.

Натижада, 25 ёшли У.Б. бошқарувидаги "Isuzu" русумли автобус билан тўқнашган.

Оқибатда, "Ваз-2103" русумли автомобиль ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ушбу автомобиль йўловчиси 8 ёшли Э.А. ва автобус йўловчиси 1973 йилда туғилган М.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

699
0