• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 13 декабря 2021

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши ва кечалари -12 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар мазкур ҳафтада ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди.

955
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 13 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келган. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати +7...+9 даража, шимолда эса -2...+3 даража атрофида бўлади.

14 декабрда циклон таъсири сақланиб туради. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб, республиканинг қолган ҳудудларида кун давомида баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Республиканинг шимолида эса ёғингарчилик кузатилмайди.

Ҳаво ҳарорати кечаси -1...-3 даража ва кундузи +3...+5 даражагача бўлади, республиканинг шимолида -7...-12 ва кундузи -1...-6 даражагача пасаяди ва ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-6 даражага паст бўлади.

15 декабрда республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси -4...-6 даражагача пасаяди, кундузи +3...+5 даража атрофида сақланиб туради.

16-17 декабрь кунлари антициклон таъсири пасаяди, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 0...-3 даражани ташкил этади, кундузи эса +7...+10 даражагача кўтарилади.

Қайд этилишича, республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

955
0