Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудида тезликни меъёридан оширган транспортларни қайд этувчи махсус радар билан жиҳозланган автомобилда хизмат олиб борган ЙПХ ходимига ҳайдовчи Ш.А. эътироз билдириб, тортишувли ҳолатни юзага келтирганлиги, вазият кескинлашиб, атрофда фуқаролар тўпланганлиги акс этган видео тарқалди.
Аниқланишича, Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, шу йилнинг 13 декабрь куни ЖИБ Чироқчи тумани судида ўрганиб чиқилди.
Суд қарорига кўра, Ш.А. МЖтКнинг 195-моддаси (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш)да кўрсатилиб ўтилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб 10 суткага қамалди.