• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 декабря 2021

"Қўйлиқ" бозори бузиилиши ёки кўчирилиш ҳақидаги хабарларни рад этилди

Бозор маъмурияти муҳокамали мавзу бўйича тушунтириш бериб, бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Аммо, сотувчилар бозордан чиқиб кетишмаса жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирув хати келганини айтишмоқда.

2028
0
vot.uz

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Қўйлиқ" бозори йўл ўтказгичи кенгайтирилиши туфайли бошқа жойга кўчирилишини маълум қилгани ҳақида хабар бергандик.

Унинг айтишича, бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақида хат ёки оғзаки топшириқ берилмаган.

"Янги мост бу ҳозирча лойиҳа. Ушбу мостни қурилишига 2025 йил ёки бошқа маълум бир вақт белгиланмаган. Қурилган тақдирда ҳам мост билан бозор орасида катта жой бор, айланма йўл қилиб, пастга туширганда ҳам бозорга халақит қилмайди. Бозорнинг янги бозорга кўчирилиши бўйича ҳали бизга шаҳар ҳокимияти томонидан ёки бозорлар маркази томонидан ҳам ҳеч қанақа хабар берилмаган", - деди Нормирзаев.

Аммо, бозордаги сотувчилар бозор маъмурияти томонидан 31 декабргача Food City'га кўчиш бўйича огоҳлантириш хати берилганини айтишмоқда.

Огоҳлантириш хатида бозордан кўчмаганлар МЖтКнинг 183 моддаси (майда безорилик), 194 моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ҳамда Жиноят Кодексининг 277 моддаси (безорилик) ва 229 моддаси (ўзбошимчалик) асосида жавобгарликка тортилиши қайд этилган.

Бу ҳолатга Қодиржон Нормирзаевнинг муносабат билдиришича, огоҳлантириш хатлари маъмурият томонидан берилмаган.

"Уни паттачи бергандир. Мендаги маълумотга кўра, бозор бузилмайди. Бозор бузилиши, кўчиши бўйича хат ҳам келмаган", - деди у.

2028
0