• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 декабря 2021

"Ош, қозон-кабоб" : ўзбекистонликлар янги йил дастурхони учун нималар тайёрлашни режалаштиришмоқда

“Ижтимоий фикр” жамоат фикрини ўрганиш маркази ўзбекистонликлар байрамни қандай кайфиятда кутиб олиши ва дастурхон учун тайёрламоқчи бўлган таомлари ҳақида ижтимоий сўровнома ўтказди.

1992
0
http://irecommend.ru

“Ижтимоий фикр” Республика жамоат фикрини ўрганиш маркази Ўзбекистон фуқаролари Янги йил байрамини қандай кайфият ва умидлар билан кутиб олишни режалаштираётганликларини аниқлаш мақсадида ўтказган ижтимоий сўровнома натижаларини эълон қилди. 

Телефон сўрови шуни кўрсатдики, ўзбекистонликларнинг мутлақ кўпчилиги Янги йилни нишонлайди.

Байрам олдидан респондентларнинг аксарияти — 81,8 фоизи яхши онларни кутиш билан боғлиқ хурсандчилик, кўтаринки кайфиятга эга.

Респондентларнинг 92,4 фоизи 2022 йилни ўз уйида кутиш ва нишонлашни режалаштирмоқда. Сўралганларнинг аксарият кўпчилиги — 97,3 фоизи Янги йилни ўз оиласи билан кутишади.

Респондентлар янги йил дастурхони учун миллий таомлар — ош, қозон-кабоб, хамир овқатлар ёки товуқ гўштли таомлар, турли машҳур ва анъанавий – "Оливье", сельдли салатларни тайёрлашни режалаштиришмоқда. Шунингдек, тадқиқот иштирокчилари турли байрам десертлари ва ширинликлар номини айтишди.

2021 йилда ўзбекистонликлар COVID-19 пандемиясининг салбий таъсирини бошдан кечирганига қарамай, респондентларнинг ярмидан кўпи ўтаётган йилни шахсан ўзи учун хотиржам йил бўлди, деб ҳисоблайди.

Респондентларнинг бир қисми ушбу йилнинг ҳам ижобий, ҳам салбий томонларини таъкидлашди. Айрим респондентлар учун 2021 йилда оғир даврлар ҳам бўлган, лекин кейин ҳаммаси изига тушиб кетган.

Сўралганларнинг кўпчилиги кириб келаётган 2022 йилдан фақат рўшнолик ва яхшиликни (76,9 фоиз) ёки 2021 йилдагига қараганда янада яхшироқ бўлишини (21,4 фоиз) кутмоқда. Бошқача қилиб айтганда, сўралган ўзбекистонликлар кириб келаётган 2022 йилни эзгуликка ишонч ва умид билан кутишмоқда.

1992
0