Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 747,4 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1,2 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 ойида Қозоғистон (538 минг тонна), Россия (341 минг тонна), Қирғизистон (112 минг тонна), Хитой (65 минг тоннa), Украина (28 минг тонна), Афғонистон (26 минг тонна), Туркманистон (24 минг тонна), Покистон (23 минг тонна), Беларусь (13 минг тонна), Туркия (11 минг тонна), Эрон (7,5 минг тонна), Озарбайжон (7 минг тонна), Германия (3,6 минг тонна) ва БАА (3,6 минг тонна)га энг кўп мева ва сабзавотлар экспорт қилган.