Самарқандда 30 ёшли эркак қўшнисини болта билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов хабар берди.
2021 йил 31 декабрь куни Ургут туманида жойлашган Деҳқонобод деҳқон бозори яқинида 1992 йилда туғилган Б.Х. қўшнисини олдиндан ўрталарида бўлган келишмовчилик сабабли қўлида бўлган темир болта билан унинг бош ва бўйин соҳасига икки маротаба уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, жабрланувчи 3 январь куни вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.