“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда бугун, 17 декабрь кунидан бошлаб “АИ-80” маркадаги бензин 6890 сўмдан арзонлаштирилиб, ҳар бир литри учун 6500 сўм нархда сотувга чиқарилди, дея хабар бермоқда жамият Ахборот хизмати.
Қайд этилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан ишчи гуруҳлари тузилиб, нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга етказиб берилиши тўлиқ назоратга олинди.
Олиб борилган ишлар натижасида автобензин тақчиллигининг олди олиниб, истеъмолчилар талаб ва таклифларига биноан нархларнинг арзонлаштирилиши босқичма-босқич амалга оширилиши йўлга қўйилди.
Бензин тақчиллигини олдини олиш ва унинг нархларини арзонлаштириш борасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “Товар хомашё биржаси” АЖ ҳамкорлигида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Аввалроқ, Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда “АИ-80” маркадаги бензин 6890 сўмдан
сотувга чиқарилиши ҳақида хабар бергандик.