• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 17 декабря 2021

Ўзбекистон Жаҳон банкидан $400 млн қарз олади

Ажратилган кредит мамлакатнинг инклюзив ва рақобатбардош бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини жадаллаштиришга йўналтирилади.

646
0
Марина Ли / UzNews.uz

Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Тараққиёт сиёсати операциялари (ТСО) доирасида Ўзбекистонга 400 миллион АҚШ долларлик молиялаштиришни тақдим этишни маъқуллади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Матбуот хизмати UzNews.uz’га хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу операциялар доирасида Ўзбекистонга 30 йилдан ортиқ муддатга паст фоизли 250 миллион АҚШ долларлик имтиёзли кредит, шунингдек, қайтариш муддати 12 йилдан ортиқ бўлган 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит бозор фоиз ставкасида тақдим этилади.

Молиялаштиришнинг мақсади давлат томонидан мамлакатнинг инклюзив ва рақобатбардош бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини жадаллаштиришга ёрдам берадиган муҳим ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширилишида ёрдам беришдир.

Уларга буғдой бозорини янада либераллаштириш, давлат корхоналари бошқарувини такомиллаштириш, давлат харажатлари ва қарзлари устидан ҳисобдорлик ва назоратни кучайтириш, меҳнат бозорида гендер асосида камситишга қарши курашиш, кам таъминланган шахсларнинг нафақа билан таъминланганлигини ошириш, шунингдек, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий ҳимоя ва иқтисодий имкониятларни кенгайтириш каби ислоҳотлар киради.

“Ўзбекистон очиқ ва инклюзив бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида ислоҳотларга содиқ эканлигини намойиш этишда давом этмоқда”, – деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

646
0