• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 23 декабря 2021

Ўзбекистоннинг Хитойдаги янги элчиси тайинланиши кутилмоқда

Мазкур лавозимни ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари эгаллаши мумкин.

972
0
cis.minsk.by

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев вакант бўлиб турган Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимига тайинланади. Бу ҳақда Президент Администрациясига яқин бўлган Нигоҳ Telegram-канали хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Хитой ТИВ Ф.Арзиев номзодига розилик берган. Январь ойида Ф.Арзиев мамлакат пойтахти — Пекинга жўнаб кетиши кутилмоқда.

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига ким тайинланиши ҳақида ҳозирча хабар берилмади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Хитойдаги собиқ элчиси Бахтиёр Саидов ноябрь ойида халқ таълими вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

972
0