• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 7 января 2022

Синоптиклар Ўзбекистонда январь ойининг иккинчи ярмида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Январь ойининг иккинчи ярмида ҳаво ҳароратининг -15 даражагача тушиши, қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.

1441
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 7 январь куни Фарғона водийси вилоятларида кун давомида баъзи жойларга ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида эса бироз қор ёғади.

8-14 январь кунлари республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

9-12 январь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари -2…+3, кундузи — +3…+8, баъзи жойларда эса  — +10…+12 даражагача бўлади. 13-14 январь кунлари кечалари — 0…+5, кундузи — +8…+13 даража атрофида бўлади.

Январь ойининг иккинчи ярмида ҳарорат кечалари -3…-8, кундузи 0…+5 даражадан +8…+13 даражагача, шимолда кечалари -10…-15 даражадан 0…-5 даражагача ва 0…-5 даражадан +3…+8 даражагача ўзгариб туриши мумкин.

Иккинчи ўн кунликнинг бошида ва учинчи ўн кунликнинг айрим кунларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

1441
0