Қўқон шаҳрида пиротехника буюмлари билан савдо қилаётган дўконнинг ноқонуний фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
“B-s.” МЧЖга қарашли савдо дўкони мудири Б.Р. харидор А.га 1 дона Eagiles номли пиротехника буюмини 40 минг сўмга сотган вақтида ушланган.
Шундан сўнг, ушбу дўкондан умумий қиймати 638 млн сўм бўлган жами 8 087 дона пиротехника буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.