• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 ноября 2021

Тошкентда "Буюк ипак йўли" метро бекатидан ТТЗгача ерости метро йўли қурилади

Ерости линиясини ётқизишнинг иккита варианти — Мирзо Улуғбек кўчаси ёки Буюк ипак йўли кўчаси орқали олиб ўтиш устида ишланмоқда.

1202
0
president.uz

Қайд этилишича, Тошкент метрополитенини янада ривожлантириш мақсадида “Буюк ипак йўли” бекатидан Тошкент трактор заводи даҳасигача ерости йўли ҳамда ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Тақдимотда шу борадаги лойиҳа таклифлари кўриб чиқилди. Унга кўра, Янги ерости йўлини Мирзо Улуғбек кўчаси ёки Буюк ипак йўли кўчаси орқали олиб ўтиш устида ишланмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, биринчи ҳолатда йўл узунлиги 8,6 километр, кунлик йўловчилар сони  62 минг бўлади. Иккинчи вариантда эса масофа салкам 8 километр бўлиб, кунига 55 минг кишига хизмат кўрсатилиши мумкин. Қурилиш ишлари беш йилга мўлжалланган.

Ерусти метросининг иккинчи босқичи ҳам муҳим лойиҳа. Унга кўра, Қўйлиқ даҳасидан Сергели йўлининг 5-бекатигача 11 километрдан зиёд эстакада қурилади. Бекатлар сони еттита бўлиши, кунига 38 минг йўловчи ташилиши кутилмоқда.

Яна бир лойиҳага кўра, Бобур кўчасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгичи кенгайтирилиб, ёнида ҳалқа шаклида айланма кўприк қуриш кўзда тутилган.

Тақдимотда ушбу лойиҳаларнинг техник-иқтисодий масалалари муҳокама қилиниб, давлатимиз раҳбари лойиҳаларни қулайлик, хавфсизлик ва сифат жиҳатидан такомиллаштириш бўйича тавсиялар берди.

1202
0