• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 5 января 2022

"Загран паспорт" Давлат хизматлари маркази орқали берилиш бошланди

Хорижга чиқиш ва биометрик паспорт берганлик учун тўлов миқдори камайтирилди.

1931
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 1 январь кунидан бошлаб ўзбекистонликлар хорижга чиқиш учун биометрик паспортни расмийлаштириш ва бериш муқобил равишда Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади. 

Шу билан бирга, хорижга чиқиш ва биометрик паспорт берганлик учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланди. (Бундан аввал ушбу тўлов БҲМнинг 1,2 баравари бўлган). 

2022 йил охирига қадар барча Давлат хизматлари марказларида бундай имкониятни босқичма-босқич яратиш режалаштирилган.

Давлат хизматлари марказларида хизматлар экстратерриториаллик тамойили асосида (рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар) кўрсатилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш хизмати жорий этилган Давлат хизматлари марказлари рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

1931
0