• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 декабря 2021

Тошкентдаги бозорда муддати ўтган импорт маҳсулотлари очиқ-ойдин сотилмоқда — фото

UzNews.uz мухбири пойтахтнинг "Янгиобод" бозорида бўлиб, яроқлилик муддати ўтган, жумладан, болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган ўнлаб расталарга эътибор қаратди.

1213
0
UzNews.uz

"Янгиобод" бозорининг барча ҳудудида айрим тадбиркорлар томонидан муддати ўтган шарбатлар, томат пастаси, "молоко", "консерва", плиткали шоколад, ширинликлар ва озиқ-овқат сотиладиган шохобчалар мавжуд. Ушбу шохобчаларда Туркия, Россия, Германия ва бошқа хорижий давлатлардан импорт қилинган маҳсулотлар сотилмоқда.

Сотувчилар муддати ўтган маҳсулотлар ҳақидаги саволга жуда ҳам қўпол тарзда муносабатда бўлишмоқда, ҳақорат қилишмоқда ва ўртада можаро келиб чиқмоқда. Савдо нуқталари эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг назаридан четда қолмоқда. Айни пайтда бозорда видеокузатув камералари мавжуд. Лекин улар ишлаяптими ёки йўқлиги номаълум. Сотувчиларда касса аппаратлари йўқ, сотиб олинган товарлар учун чек берилмайди.

Шунга қарамай, кўпчилик одамлар маҳсулотларнинг яроқлилик муддати ўтганлигини билиб, уларни сотиб олишмоқда. Айтиш жоизки, маҳсулотларнинг яроқлилик муддати 1 ойдан 6 ойгача бўлганига қарамай, бозор қийматидан атиги 20-30 фоизга арзон сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги муддати ўтган товарларни сотганлик учун жазони кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқаётган эди. Унда, жарима миқдори БҲМнинг 50 бараваригача (ўша пайтда 12,25 млн сўм) ошириш кўзда тутиган. Бироқ, қонун лойиҳаси қабул қилинмаган. Бугунги кунга келиб, бундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий кодекснинг санкциялари нисбатан кичик миқдорда БҲМнинг 3 баравардан 10 бараваргача (810 мингдан 2,7 млн сўмгача) жаримани назарда тутади.

Бир қатор саволлар туғилади: ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бозор маъмурияти қаёққа қараяпти? Яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар дистрибюторларга қаердан келмоқда? 

Таҳририят ушбу саволларга яқин кунларда ваколатли ташкилотлардан жавоб олишга умид қилмоқда.

1213
0