• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 27 ноября 2021

Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти этиб сайланди

FIE'нинг амалдаги раҳбари Алишер Усмонов ассоциация раҳбарлигига қайта сайланди.

687
0
МОҚ

Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига қайта сайланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 27 ноябрь куни Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро қиличбозлик федерациясининг Конгресси бўлиб ўтди.

Конгресс кун тартибидаги асосий масала ташкилотга янги Олимпиада цикли учун раҳбар сайлаш эди. Унда амалдаги президент Алишер Усмонов ғалаба қозониб, ташкилотдаги бошқарувини давом эттирадиган бўлди. 

Мазкур тадбирга расмий меҳмон сифатида ташриф буюрган Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Алишер Усмоновни сайловдаги ғалабаси билан табриклади. 

Эслатиб ўтамиз, А.Усмонов 2008 йилдан бери Халқаро қиличбозлик федерациясини бошқариб келмоқда. 

Қайд этилишича, сайлов якунларига кўра, ўзбекистонликлар ҳам ташкилотнинг бир қатор бўлимлари таркибий қисмига киришди.

Жумладан, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидова тарғибот қўмитаси, Токио-2020 Олимпиадасида реферилик қилган Аида Ҳасанова ҳакамлар қўмитаси таркибига киритилди. 

Тадбир давомида 2023 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигига даъвогар Тошкент шаҳрининг тақдимоти намойиш этилди.

Тақдимотни Ўзбекистон МОҚ ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Гулнора Саидова ўтказишди. Гарчи у кўпчиликда катта қизиқиш уйғотган бўлса ҳам, якунда мезбонлик Миланга насиб этди.

687
0