• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 7 января 2022

Фарғонада уч нафар шахс аёл ва унинг қизини скотчлаб, уйидан тилла-тақинчоқларини тунамоқчи бўлди

Улар уйга босқинчилик билан кириб, она ва унинг вояга етмаган қизини калтаклашган. 

1138
0
Фарғона вилояти ИИБ

Фарғонада аёл ва унинг вояга етмаган қизини скотчлаб, уйидаги тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетмоқчи бўлган уч нафар шахс ушланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, 5 январь куни соат 21:30 ларда уч нафар Р.С., С.С ва И.Б. исмли шахслар олдиндан жиноий тил бириктириб, ниқобланган ҳолда пичоқ ва скотч билан қуролланиб Истиқлол МФЙда яшовчи Х.М.нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда киришган.

Улар аёл Х.М. ва унинг вояга етмаган қизига ошхона пичоғи билан хужум қилиб, иккисининг танасининг турли жойларига қўллари билан урган ҳамда қўл, оёқ ва оғиз соҳаларини скотчлаб қўйишган.

Босқинчилар Х.М.нинг нархи 3 млн сўмлик бир жуфт тилла-тақинчоқларини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан қочиб яширинаётган вақтида, туман ИИБ ходимлари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Р.С., С.С ва Б.И.ларга нисбатан ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

1138
0