Жорий йил охиригача гўшт ва гўшт маҳсулотлари, картошка ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ҳам ҚҚСдан озод қилингани ҳақида хабар берилганди.
Депутат Дониёр Ғаниевнинг маълум қилишича, Парламентга ҳукумат томонидан киритилган қонун лойиҳасида мазкур имтиёзлар муддати яна 4 ой муддатга чўзилиши назарда тутилмоқда.
Унга кўра, 2022 йил 30 апрелга қадар қуйидагилар ҚҚСдан озод қилинади:
— Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
— Ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма;
— Гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш.