Бугун, 7 декабрь куни кучли туман сабаб бир нечта рейслар кечиктирилди. Хусусан, “Aэрофлот” авиакомпаниясининг SU-1976 рейси билан Москвадан учаётган самолёти соат 06:40 да Урганчга қўна олмай, Нукусдаги муқобил аэродромга жўнаб кетди.
"Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг бошқа рейс (HY053) Тошкентдан Урганчга парвоз қилиши кутилмоқда. Жадвалга кўра, борт соат 08:20да Урганчга қўниши, сўнг HY279 рейси билан Истанбулга йўл олиши керак эди.
Бироқ Урганч аэропортини туман қоплаган: кўриш 400 метрни ташкил қилади. Учиш учун мақбул кўриниш камида 800 метрни ташкил қилади. Синоптикларнинг фикрича, туман 11:00 дан 11:30 гача тарқалиши керак.
Туман Тошкентдан Aндижонга амалга ошириши керак бўлган HY091 рейсини ҳам кечиктирди. Самолёт 08:30 да парвоз қилиши керак эди, бироқ етиб келиш аэропортида туман борлиги сабабли ушбу рейс ҳамон Тошкентда учишга рухсат берилишини кутиб турибди. Бортнинг дастлабки жўнаш вақти - 12:00.