• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 июня 2017

205 нафар ўзбекистонлик зиёратчилар Макка ва Мадинага жўнаб кетишди

13 июнь куни 205 нафар зиёратчидан иборат дастлабки (2 нафар ишчи гуруҳи, 1 нафар ошпаз, 1 нафар шифокор) гуруҳ  Умра сафарини амалга ошириш учун Саудия Арабистони Қироллигига жўнаб кетишди.

3098
0

Қайд қилиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 672 нафар зиёратчи учун Тошкент-Жидда йўналишида 3 та чартер рейсларни амалга оширади.

Сафар 10 кун давом этади. Зиёратчиларимиз 3 кун Мадинада, 7 кун Маккада бўлишади. Зиёратчиларни сафар давомида 4 нафар ишчи гуруҳи, 13 нафар гуруҳ раҳбари, 3 нафар тиббиёт ходими ва 2 нафар ошпаз кузатиб боради.

Сафар олдидан зиёратчиларга Саудия Арабистонининг иқлим шароитлари ҳақида маълумот берилган. Бундан ташқари, зиёратчилар давлат рамзи туширилган камзул ва сумкалар билан таъминланди.

3098
0