• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 июня 2017

Россияга борган ўзбекистонликлар бир кун ичида рўйхатдан ўтишлари шарт этиб белгиланди

Хорижликларни рўйхатга олишнинг янги тартиби Россияда Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати ва 2017 йилги FIFA Конфедерациялар кубогини ўтказиш даврида қўлланилади.

3302
0
kremlinpress.com

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин «Россияда Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати ва 2017 йилги FIFA Конфедерациялар кубогини ўтказиш даврида кучайтирилган хавфсизлик чораларини қўллаш хусусиятлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, Россия шаҳарларининг тўрттаси  – Москва,  Санкт-Петербург,  Сочи ва Қозонда 2017 йилнинг 1 июнидан 12 июлигача,  шунингдек, 2018 йилнинг 25 майидан 25 июлигача Москва,  Санкт-Петербург,  Волгоград,  Екатеринбург,  Қозон,  Калининград,  Нижний Новгород,  Ростов-на-Дону,  Самара,  Саранск ва Сочида чет эл фуқароларини миграцион ҳисобга қўйиш муддати Россияга келган кунидан бошлаб бир суткагача қисқартирилди.

Ўзбекистон ТИВнинг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мазкур ўзгаришларни ҳисобга олишлари шарт.  Зеро ўз вақтида миграцион ҳисобга қўймаслик маъмурий тартибларни бузганлик деб баҳоланиши ва кейинчалик Россия ҳудудига киришга чеклов қўйилишига олиб келиши мумкин.

3302
0