Исломбек Тўлаганов олти йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди (умумий тартибдаги колония), деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири.
Айбланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисм “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбдор деб топилди.
Судья Матчонбой Матчоновнинг сўзларига кўра, Тўлагановга жазо Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 85-моддасига асосан белгиланган, 16-18 ёшда жиноят содир этганда 7 йилгача қамоқ жазоси белгиланади. Исломбек мазкур жиноятни содир этганда ҳали 18 ёшга тўлмаган эди.
Жазо муддати 2017 йилнинг 5 июнидан ҳисобланади.