• 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 27 января 2018

Тошкентда 250 кв.м ҳудудда ёнғин чиқди. Жабрланганлар бор

Юнусобод туманида 27 январь куни “Cobalt” автомашинаси ёниб кетган ва бунинг натижасида 68-ёшли фуқаро жабрланган.

3011
0
facebook

Бугун, 27 январь куни соат 8:06да Юнусобод туманидаги “Анорзор” маҳалласидаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқиб, қўшни хонадонларга ҳам ўтиб кетган.

Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бу борада “UzNews.uz” га маълум қилди. Ёнғин бўлаётган ҳудуд соат 8:35 тўлиқ ўраб олинган бўлиб, соат 9:18да эса батамом бартараф этилган.

Ёнғин натижасида 250 кв.м. ёниб кетган ҳамда “Cobalt” автомашинаси ёнганлиги ҳам таъкидланмоқда.

Шунингдек, №38 уйнинг том қисмидаги 10 кв.м. ва №34 уйнинг том қисмидаги 40 кв.м. ҳудудга ҳам ёнғин зарар етказган.

Бундан ташқари маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролардан бирининг соғлиғига ҳам ёнғин натижасида, оғир жароҳат етган.

Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

3011
0