Ўзганинг мулкини тўнаш мақсадида қонунбузар жабрланувчининг соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, икки дона “Samsung” русумли уяли телефонлари, фуқаролик паспорти ҳамда 2.000.000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 1-қисми (босқинчилик, яъни ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.