• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 20 января 2018

Тошкент вилояти ИИБ 300 миллионлик мулкни олган фирибгарни аниқлади

Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг “UzNews.uz”га маълум қилишича, Янгийўл туманида яшовчи фуқаро фирибгарликда айбланиб қўлга олинган.

3211
0
UzNews.uz

Хабарда айтилишча, Янгийўл тумани, Шўралисой маҳалласи, Тонг кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 171-моддаси 1-қисми билан судланган 1969 йилда туғилган, Жаҳонгиров Эргаш Иззатович фирибгарлик жиноятини содир этган.

У Туманнинг “Наврўз” маҳалласида фирибгарлик йўли билан, Янгийўл шаҳар, Самарқанд кўчасида яшовчи Тошпўлатова Лазиза Қамариддиновнани ишончини суистеъмол қилиб, “тез орада қайтариб бераман” - деб алдаб, ундан баҳоси 299 миллион 428 минг 571 сўм бўлган тилла-тақинчоқларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермасдан ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

2017 йилнинг июль ойидан 1 октябрь кунига қадар қайтариб берилиш шарти билан берилган қимматбаҳо буюмларини ололмаганидан сўнг, фуқаро ИИБга мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Ҳозирда, Янгийўл шаҳар ИИБ хузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси, 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят процессуал кодекс талаби ва тергов сири сабабли юқорида кўрсатилган исм-шарифлар ўзгартирилган.

3211
0