• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 апреля 2018

Йўқолган боланинг жасади уйи яқинидаги каналдан топилди

Тошкент шаҳар ИИББ 10 кун аввал Ўрикзор даҳасида, ўз уйидан йўқолиб қолган 6 ёшли Абдуллоҳ Алишеровнинг жасади топилгани ҳақида маълумот тарқатди.

5545
0

“UzNews.uz” мухбири 6 ёшли Алишеров Абдуллоҳнинг бобоси билан суҳбатлашиб, Абдуллоҳ ҳақида маълумотларни қўлга киритган ҳамда унинг сув тушиб кетган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Суҳбатда, “Уйимиздан унча узоқ бўлмаган, Учтепа тумани ҳудудидан, яъни Ўрикзор даҳасидаги Саид Ваққос Ота қабристони оралаб ўтиб, Тошкент вилоятининг Зангиота ва Янгийўл туманларига кетадиган Қорақамиш каналига тушиб кетган бўлиши мумкин”, - деган эди, Абдуллоҳнинг бобоси Алишер Раҳимов.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, 2018 йилнинг 14 апрель куни йўқолиб қолган Абдуллоҳнинг жасади топилган. Жасад айнан Абдуллоҳнинг бобоси таъкидлаганидек, Учтепа туманидан оқиб ўтувчи Қорақамиш каналидан топилган. Дастлабки текширувга кўра, бола танасида ўлимга сабаб бўлувчи зўрлик аломатлари аниқланмаган. Воқеа сабаблари эса ўрганилаётгани айтилган.

Шу ўринда биз таҳририятимиз номидан, Абдуллоҳ ота-онаси, жумладан “UzNews.uz” билан суҳбатлашиб, бизга маълумот берган унинг бобоси Алишер Раҳимов ҳамда Абдуллоҳнинг қолган барча яқинларига ҳам чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

5545
0