• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 2 сентября 2017

Ҳасанбой Дўстматов ва Жасурбек Латипов ЖЧда бокс бўйича кумуш медални қўлга киритишди

Ҳасанбой Дўстматов ва Жасурбек Латипов Гамбургда (Германия) ўтказилаётган жаҳон чемпионатида бокс бўйича кумуш медални қўлга киритишди.

3835
0

Нуфузли мусобақанинг вазни 49 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги беллашувларида қатнашган Ҳасанбой Дўсматов финалгача бўлган жангларда Коста-Рика вакили Робинсон Кастилло Родригес, ҳиндистонлик Амит, колумбиялик Юбержен Мартинесни мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

52 килограммгача вазн тоифасидаги боксчилар ўртасидаги баҳсларда Жасурбек Латипов финалга қадар пуэрто-риколик Янкиел Фигуероа Ривер, болгариялик Даниель Асенов, колумбиялик Сейбер Авила ва Жанубий Корея вакили Ким Ин Кюни мағлубиятга учратиб, кумуш медални қўлга киритди. 

3835
0