• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 февраля 2018

Россия фуқаросини ёнғиндан қутқарган самарқандлик медалга тавсия қилинди

Москвадаги уйлардан бирида ёнғин бўлаётган вақтда ўзбекистонлик Нуриддин ўз жонини хатарга қўйиб, рус миллатига мансуб кекса аёлни ёнғиндан қутқарди.

3432
0
newsru.com

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, Москва вилояти Софрино қишлоғида 2018 йил 31 январь куни юз берган ёнғин чоғида 1976 йил 7 ноябрда Самарқанд вилоятида туғилган Ўзбекистон фуқароси Нуриддин Қирғизов олов ичида қолган уйни кўриб Россия фуқароси бўлган кекса аёлга ёрдам бериш учун олов ичига киради ва натижада ўзи ёнғиндан жароҳатланаган эди.

Ҳозирги вақтда Нуриддинга Москва вилояти Пушкино шаҳрида жойлашган профессор В.Н. Розанов номидаги туман шифохонасида (Марказий туман шифохонаси) тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У реаниматция бўлинмасидан травматология бўлинмасига ўтказилган бўлиб, шифохонада Элчихонанинг консуллик бошқармаси ходими у билан учрашади.

Пушкино шаҳри маъмурияти хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси Н. Қирғизов қаҳрамонона ҳаракати ва Россия фуқаросини ёнғиндан қутқаргани учун медалга тавсия этилди.

3432
0