Томонлар икки давлат прокуратура органларининг қонунлар ижроси устидан назорат, жиноятчиликка қарши кураш ва фаолиятга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасидаги иш тажрибаси билан алмашдилар.
Учрашув якунида икки давлат бош прокуратуралари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланиб, унда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, терговга қадар текширув ўтказиш ҳамда бошқа йўналишларда ўзаро ҳамкорлик олиб бориш белгиланди.