Биринчи Президентнинг ҳайкали Самарқанд марказида "Регистон" майдони яқинида ўрнатилди. Ҳайкал ёнида шунингдек, музей қурилиши ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Биринчи Президент шарафига ишланган ҳайкал Тошкент шаҳрида ҳам ўрнатилди. Ислом Каримовнинг яна бир ҳайкали Қаршида ҳам ўрнатилади.