• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 декабря 2017

Ўзбек ҳарбийлари шартли душманни йўқ қилишди (Фото)

Тошкент ҳарбий округидаги дала-ўқув майдонларидан бирида ҳарбий округ тасарруфидаги батальон ва дивизон командирлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари учун кўргазмали тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

3196
0
Мудофаа вазирлиги

Машғулот аввалида ўтказилган анжуман давомида масъул офицерлар томонидан мавзуга оид слайд ва кўргазмали воситалар ёрдамида батальон тактик ўқув машғулотларини ташкил этиш, бўлинма командирларининг жанговар ҳаракатларни бошқариш ва улар орасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш бўйича йўл йўриқлар ҳамда мамлакатимиз Президентининг Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригида қўйилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш каби масалалар бўйича услубий кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг, кўргазмали тактик ўқув машғулотлари дала ўқув майдонида ташкил этилган йигирмага яқин ўқув жойларида давом эттирилди. Амалий машғулотларни юқори даражада ташкиллаштириш ва ўтказиш, бўлинмаларнинг ҳудудга жойлашиши, кузатув пунктини жиҳозлаш ва ниқоблаш, разведка ишларини ташкил этиш, машқларда ҳарбий техника, жанговар машиналар ҳамда замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва технологиялар имкониятидан кенг ва унумли фойдаланиш, жанговар тайёргарлик машғулотларини олиб бориш,  шахсий таркибнинг ахлоқий-руҳий таъминоти каби қатор масалалар амалий тарзда иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Эътиборлиси, мазкур кўразмали батальон тактик ўқув машғулотлари жараёнини кузатиб бориш учун касб-ҳунар коллежи ва академик лицейида таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар ҳам таклиф этилди.

Машғулотлар давомида ҳарбий хизматчилар олдига шартли душман кучларини мураккаб тоғ шароитида йўқ қилиш вазифаси қўйилди. Бўлинмалар мазкур вазифани муваффақият билан якунлашди.

Тактик ўқувлари сўнгида машғулотларда фаол иштирок этган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга округ қўмондонлигининг фахрий ёрлиқлари тантанали равишда топширилди.

3196
0