• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 30 ноября 2017

Акциз бекор қилинди, нега уннинг нархи пасаймаяпти?

Мамлакитимизда валюта сиёсатини ислоҳ қилишда, озиқ-овқат махсулотларини нархини кескин кўтарилиб кетмаслиги учун божхона божлари, ҳамда акциз солиқларини кескин пасайтириш ёки умуман бекор қилиш бўйича қатор ҳукумат қарорлари қабул қилинди.

6163
0

Мамлакатимизда донни қайта ишлаш соҳаси, мустақиллик йилларида янги босқичга чиқиб, хусусий тегирмон комплекслари қурилиши билан янги даврни бошлади дейиш мумкин.

Бугунги кунда Республикамиз бўйича ун ишлаб чиқариш тармоғида 162 та хусусий корхоналар ташкил этилган бўлиб, уларда деярли 6,0 минг нафар ходим фаолият олиб бормоқда, уларнинг буғдойни қайта ишлаш салоҳияти қарийиб 4,6 млн. тоннани ташкил этмоқда.

Ушбу тармоқ ҳукуматимиз томонидан қўллаб қувватлангани туфайли ривожланиб мамлакатимизга четда ишлаб чиқарилган нисбатан анча қиммат ҳисобланган тайёр ун импорти камайиб ва аксинча хом-ашё маҳсулот, яъни буғдой импорти ҳажмлари ортиб бормоқда. Қолаверса, донни қайта ишлаш жараёнида, авваллари четдан валюта маблағлари эвазига келтириладиган кепак ва дон аралашмалари, ўзимизда ишлаб чиқарилиб ички бозорга арзон нархларда чорвадорлар учун етказиб бериш хажмлари йилма-йил ўсиб келган.

(маълумот тариқасида: Республикамиз ҳудудига тайёр ун импорти 2014 йилда 954 минг тонна, 2015 йилда 862 минг тонна, 2016 йилда эса 770 минг тоннани ташкил этган. 2014 йилда 0,95 млн тонна буғдой импорт қилинган бўлса, 2015 йилда 1,35 млн, 2016 йилда эса 1,75 млн тоннани ташкил этган.).

Мамлакитимизда валюта сиёсатини ислоҳ қилишда, озиқ-овқат махсулотларини нархини кескин кўтарилиб кетмаслиги учун божхона божлари, ҳамда акциз солиқларини кескин пасайтириш ёки умуман бекор қилиш бўйича қатор ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Ушбу қарорнинг соҳага таалуқли бандлари жорий йилнинг 1-сентябридан бошлаб, ташқаридан олиб келинадиган буғдой уни учун (5 %) акциз солиғи бекор қилгани (2017 йил 15 августдаги ПҚ-3213 сон) албатта бу ижобий холат.

Аммо, қарор кўзланган асосий мақсад учун хизмат қилмай, балки мамлакатимизда фаолият олиб борётган ички ишлаб чиқарувчилар манфаатини чеклаб, аксинча тайёр маҳсулот импортини рағбатлантирмоқда. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак Қозоғистонлик ун ишлаб чиқарувчилар ва экспортёрлар эндиликда ушбу қарор ортидан тақдим қилинган молиявий маблағлар эвазига мамлакатимиз ички бозорида махаллий ун ишлаб чиқарувчилар олдида катта устунликка эга бўлишмоқда, ҳамда уларни аста секинлик билан сиқиб чиқаришмоқда.

Бир қарашда тайёр ун маҳсулоти импорти ортидан мамлакат бюджетга тушаётган божхона тушумлари кўпайгандек, бироқ, бунинг ортида мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари деярли ярим қувватида ишлаши, мавжуд иш ўринлари қисқариши ва соҳада ишсизлик даражасининг ошиши, ем ва ем маҳсулотлари тақчиллиги юзага келиши ва уларнинг нархлари кўтарилиши натижасида эса чорва маҳсулотлари нархига салбий таъсир этиши каби муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бундан хам юртимиздаги хусусий донни қайта ишловчи корхоналар, хам Республикамиз иқтисоди зарар кўрмоқда дейиш муболға бўлмаса керак.

Эътиборли жихати шундаки, акциз солиғи бекор қилинганига қарамай бозорларимиздаги ун нархида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади, яъни 2,0-2,1 млн сўмдан (250-260 АҚШ доллари эквивалентида) сотилмоқда. Бунинг сабаби Қозоғистондан ун импорт қилувчи субъектлар, арзон сотиши учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Нима учун арзон сотиш керак? Ким, қайси рақобатчи халал беради? Махаллий бозорда ягона рақобатчилар бу – хусусий донни қайта ишловчи тегирмон комплекслари, улар қайси нархда бозорга чиқишмоқда?

Махаллий ун ишлаб чиқарувчи корхоналар тахминан 240,0-250,0 доллар эквивалентдаги тан-нарх билан тайёр ун маҳсулоти ишлаб чиқаришмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ички хоридорлар онгида “Қозоғистоннинг уни” энг яхши ун деган аввалдан қолган ўйлар мавжуд ва бир ҳил бўлганда, улар Қозоғистонда ишлаб чиқарилган унни танлашлари табиий. Ички бозорда улгуржи нарх белгилашда Қозоғистонлик экспортерлар бу устунликни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонлик рақобатчилар нархидан бир оз қиммат қилиб белгилашади ва деярли рақобатга дуч келмай ўз маҳсулотларини соишмоқда. Арзон сотишдан нима наф?

Хулоса ўрнида, Ҳукуматимиз томонидан Қозоғистондаги ун ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилган имтиёз махаллий донни қайта ишлаб чиқарувчиларимизга берилса, ички ишлаб чиқариш ҳажмлари ошиши, ички бозорда кепак ва ем маҳсулотлари кўпайиши, янги иш ўринлари яратилиши, қолаверса мамлакатимиз иқтисоди равнақига хизмат қилиши табиий.

6163
0