Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ қошидаги Республика “Қўриқлаш” бирлашмаси полковниги Тоҳириддин Нажимов душанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Янги тизим мижоз талабига биноан ўрнатилиб, ички ишлар ходимлари томонидан автомашинага унинг жойлашган жойини аниқлаштириб берувчи махсус GPRS технологияси ўрнатилади.
Тизим ўрнатилганидан сўнг ҳайдовчи идентификацияси олинади ва тизим ҳайдовчини аниқлаштира олмайдиган ҳолат юзага келадиган бўлса, серверга автомашина ўғирлангани ҳақида маълумот келиб тушади.
Махсус сигнал ёрдамида ички ишлар ходимлари автомашинанинг жойлашган манзилини аниқлашлари мумкин бўлади. Ундан кейин эса автомобиль эгасининг талабига биноан масофадан тўхтатилади ва ўғирликни содир қилган шахс қўлга олинади.
Ушбу тизим қачон ишга туширилиши ҳозирча маълум эмас.