• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 февраля 2018

Долларчи “Асилбек” га нисбатан Суд тез кунда ҳукм ўқийди

“UzNews.uz” нинг ишончли манбаси хабарига кўра, бир неча шахсга нисбатан олиб борилаётган жиноят иши бугун, чоршанба куни ўз ишини давом эттиради.

3926
0
UzNews.uz

Бундан деярли бир йил муқаддам, яъни 2017 йилнинг март ойида Тошкент шаҳар Олмазор тумани Сағбон 2-берк кўчасида яшовчи фуқаро Асилбек Хакимов ноқонуний валюта савдоси ва қатор айбловлар билан қўлга олинган эди.

Шунингдек, айнан Асилбек билан биргаликда Ж.Т., Ш.Ш. каби фуқаролар ҳам айни шу айбловлар билан ушланган эдилар.

“UzNews.uz” га ушбу суд жараёнида иштирок этаётган ишончли манбанинг хабарига кўра, Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича суди бу жиноий иш юзасидан ҳафтанинг чоршанба куни суд тергови ҳаракатларини ўтказиб келмоқда ва Суд ўз ишини яқин 10 кун ичида тугатиш арафасида турибди.

(“UzNews.uz” воқеа тафсилотларини ўрганмоқда, батафсил яқин вақт оралиғида тўлиқ маълумотлар эълон қилинади)

3926
0