Аввалоқ, Бош прокуратуранинг Telegram-каналида 14-15 август кунлари Ўзбекистон ҳаво ҳудуди ҳамда Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда рўй берган воқеалар ҳақида баёнот берилганди.
Аммо, бироз ўтиб каналдаги баёнот ўчирилиб, у мутасадди идораларнинг расмий текширилган маълумотларига таянмаган ҳолда чиқарилгани қайд этилди.
"Бош прокуратуранинг Telegram-каналига маълумотларни жойлаштириш учун масъул бўлган тармоқ ходимлари шошма-шошарлик билан чиқарилган мазкур баёнот учун расман узр сўрашмоқда. Келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслик учун тегишли чоралар кўрилди", - дейилади хабарда.