UzNews.uz муҳбирига банк тизимидаги ишончли манбаанинг хабар қилишича, фуқаро-резидентлар бир АҚШ долларини банклардан 8150 сўм эвазига олишлари, 8000 сўмга эса сотишлари мумкин. Бошқа валюталар ҳақида маълумот ҳозирча мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев «Валюта сиёсатини эркинлаштириш бўйича дастлабки чоралар тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон жисмоний ва юридик шахслари жорий йилнинг 5 сентябрь санасидан бошлаб чекловларсиз хорижий валюта сотиб олишлари ва сотишлари мумкин бўлади.