• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 17 января 2022

Тошкентда қалбаки "Роллтон" маҳсулотини ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Қалбаки маҳсулот ишлаб чиқарган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

694
0
Бош прокуратура

Бош прокуратура томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Тошкент шаҳар Учтепа туманида Х.М. ўз уйида яширин ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, "Роллтон" бренди остида истеъмолчиларнинг соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотни қўлбола усулда ишлаб чиқариб, қадоқлаб сотиш учун тайёрлаб қўйганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 464 дона қадоқланган Роллтон, 68 кг сариқ ва 7,49 кг қизил рангли кукунлар ва бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. Бу ҳақда бош прокуратура Ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, "Роллтон" маҳсулоти ҳуқуқий эгаси "M.F." компаниясининг маълумотига кўра, фуқаро Х.М. томонидан ишлаб чиқарилган "Роллтон" маҳсулоти қалбаки эканлиги, олинган кукунлар компания томонидан ишлаб чиқарилмаганлиги, қадоқланган пакетлардаги код рақамлари ҳам қалбаки эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш), 186-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

694
0