• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 17 января 2022

Ўзбекистонда ёмғир ёғиши ва ҳароратнинг -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Синоптиклар республикада мазкур ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

628
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 17 ва 18 январь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради.

Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин, шимолда ёғингарчилик бўлади.

Ҳаво ҳарорати кечаси +3…+8, кундузи +5…+10, баъзи жойларда ҳаво очиқ бўлганда +12 даражагача, шимолда кечаси -3…-8, кундузи -3…+2 даража атрофида бўлади.

«Республика бўйича 19 январь куни эрталабга ёмғир жадаллиги пасайишни бошлайди, лекин кундузи совуқ фронт ўтишида айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин», - дейилади хабарда.

Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. Республика бўйича ҳаво ҳарорати кечаси -3…+2, кундузи +5…+8 даражагача пасаяди.

20 январь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кечаси +3…-2, кундузи +7…+10 даража илиқ бўлган қуруқ ва бироз булутли об-ҳаво кутилмоқда.

21 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизидан бироз нам ва нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, шимолда бироз ёғингарчилик бўлади.

Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати 0…+5, баъзи жойларда -2 даражагача, кундузи +5…+10 даража бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

18-19 январда республика бўйича баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, вақти-вақти билан кучли бўлади.

628
0