• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 17 января 2022

Uzbekistan Airways самолёти Минск аэропортига қўнаётганда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди

Йўловчи самолёт бортида 115 нафар йўловчи бўлган.

1047
0
UzNews.uz

Ўзбекистон ҳаво йўлларининг йўловчи самолёти Минск миллий аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди. Бу ҳақда Минск авиакомпанияси Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 17 январ куни соат 11:45 атрофида кучли қор ва қор бўрони вақтида Ўзбекистон ҳаво йўллари Миллий авиакомпаниясининг "Тошкент-Минск" рейсини амалга ошираётган Airbus А-320 самолёти Миллий аэропортга муваффақиятли қўнган. Бироқ ҳавокемаси ҳаракатланаётганда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган.

Самолёт бортида 115 нафар йўловчи бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ. Ҳодиса оқибатида самолётга зарар етмаган.

1047
0