• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
18 января 2022

COVID-19’га чалинган ҳомиладор аёллар уйда қандай даволанса бўлади?

Республика перинатал маркази директори Нилуфар Ўринбаева коронавирус юқтирган ҳомиладор аёллар қандай ҳолатларда уйда муолажа олиши мумкинлигини тушунтирди.

546
0
ССВ

Республика перинатал маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Нилуфар Ўринбаеванинг таъкидича, ҳозирги кунда касалликнинг янги штамми енгил кечаётгани сабабли унга чалинган ҳомиладор аёллар аксарият ҳолларда уй шароитида даволанса бўлади. Бу вазиятда хасталик ҳам она, ҳам туғилажак бола саломатлигига хавф туғдирмайди.

Уларда янги штамм асосан симптомсиз ва енгил шаклда кечмоқда. Ушбу вазиятда оилавий шифокор томонидан беморга уй шароитида амбулатор даво муолажалари тайинланади. Агар ҳомиладорнинг тана ҳарорати кўтарилса, 3 кун давомида кунига 4 марта парацетамол таблеткаси бериш мумкин.

Шунингдек:

— 10 кун давомида суткасига 1 марта витамин D - 5000МЕ;

— 10 кун давомида суткасига 1 марта 100 мгдан цинк (рух) препарати;

— 15 кун давомида суткасига 2 марта 2 500дан витамин С қабул қилинади, холос.

Шифокорнинг маслаҳат беришича, даволаниш пайтида кўпроқ суюқлик ичиш, қўлларни тез-тез совунли сув билан ювиш ҳамда бурун ва томоқни чайиш, хоналарни шамоллатиб туриш тавсия этилади. Уй шароитида ўзбошимчалик билан антибиотик ва гормонларни қабул қилиш мутлақо мумкин эмас.

“Агар коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлнинг тана ҳарорати касаллик даврида 38,5 даражадан тушмаса, нафас олиши тинч ҳолатда ҳам тезлашса ва сатурация 93 фоиздан паст бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинади ва бемор стационар даволашга йўналтирилади”, - дейди Нилуфар Ўринбаева.

546
0