• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 января 2022

ЙПХ постларида “яшил” ва “қизил” йўлак тизими жорий этилади

Йўлларда тирбандликларни олдини олишга хизмат қилувчи RFID тизими жорий этилиши мумкин. Тегишли қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

948
0
Тошкент вилояти ИИБ

ИИВ “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига 4-иловасида белгиланган фаолиятини давом эттирадиган ППХ стационар постлари ва ППХ постларида замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиш орқали ушбу масканларда инсон омилини чеклаган ҳолда транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича “Яшил” ва “Қизил” йўлак тизимини босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Шунингдек, йўлларда транспорт оқимини ҳисоблаш, тирбандликларнинг олдини олиш ва қидирувда бўлган транспорт воситаларнинг ҳаракатланиш йўналишини аниқлаш транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни масофадан узатиш ҳамда ҳаракатланишини назорат қилиш имкониятини яратувчи RFID (Радио частотани идентификациялаш технологияси) тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланиши мумкин.

Белгиланишича:

— 2022 йил 1 мартдан бошлаб Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган “Наманган” ППХ стационар постларида замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан тўлиқ жиҳозланган “яшил” ва “қизил” йўлак тизими жорий этилади ва босқичма-босқич республиканинг қолган ЙПХ стационар постларида қўлланилади;

— Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига кириш-чиқиш жойларидаги ЙПХ масканлари, блокпост ва тўсиқ постларида ўрнатиладиган транспорт оқимини ҳисоблаш, тирбандликларни олдини олиш, қидирувда бўлган транспорт воситаларнинг ҳаракатланиш йўналишини аниқлаш ҳамда транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни масофадан узатиш имкониятини ўз ичига олган RFID тизимини эксперимент тариқасида жорий этилади.

ИИВ RFID тизимини эксперимент тариқасида жорий этиш ва юритишга масъул орган ҳисобланади.

Бундан ташқари, 2023 йилнинг иккинчи чорагига қадар RFID тизимини жорий этиш доирасида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудида рўйхатга олинган транспорт воситалари уларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш ҳамда уларни техник кўрикдан ўтказишда “махсус белги билан жиҳозланган стикер”лар билан бепул таъминланади.

948
0