• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 19 января 2022

Тошкентда ЙТҲ натижасида Matiz ағдарилиб кетди

Matiz ҳайдовчиси автомашинани маст ҳолатда бошқариб Spark билан тўқнашган.

600
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 19 январь куни соат 00:30 да Фарғона йўли 2-даражали йўлда ҳайдовчи - 1989 й.т, А.Н. Matiz автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиқга урилиб ағдарилиб кетиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши йўналишидан ҳаракатланиб келаётган, Ф.Ш. бошқарувидаги Spark автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

Тўқнашув натижасида, Matiz ҳайдовчиси "ўнг оёқ эзилиб йиртилган жароҳати, бош ва юзи шилиниши, мастлик ҳолати" ташхиси билан 4-ШКШга мурожаат қилган. Spark ҳайдовчиси "бош сочли қисми юмшоқ тўқималари лат ейиши ва чап қош соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати" ташхиси билан РКБ-1га мурожаат қилган.

600
0