• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 января 2022

Бухорода ички ишлар биносига олиб келган фуқаро вафот этди

Марҳум гиёҳванд модда савдоси билан шуғуллангани учун ИИБга олиб келинган. Прокуратура ҳолат бўйича баёнот берди.

804
0
UzNews.uz

Ижтимоий тармоқда Бухорода ИИБда фуқаро вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.

Аниқланишича, 2022 йил 17 январь куни Ғиждувон туман ИИБга Ф.Қ. ариза билан мурожаат қилиб, унда ҳудудда гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланиб, келаётган “Аслиддин” исмли шахсга чора кўришни сўраган.

Ариза асосида ички ишлар тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ариза муаллифи Ф.Қ.га 3 дона гугурт қутиларига жойлаш-тирилган 12,61 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини 1 млн 350 минг сўмга сотган А.Р. ушланган.

Ҳолатни ўрганиш учун И.Т. тумандаги 4 - сонли ИИБга таклиф этилган.

ИИБга етиб келган И.Т.нинг соғлиғи ёмонлашган ҳамда ИИБ ходимлари томонидан зудлик билан тез тиббий ёрдам чақирилган. Бироқ, етиб келган шифокорлар фуқаро И.Т.нинг вафот этганини қайд этган.

Вилоят прокуратураси томонидан ИИБ маъмурий биноси, хизмат хоналари ва бино ён атрофи кўздан кечирилиб, ҳолатга алоқадор излар ёки шубҳали ҳолатлар аниқланмади.

Шунингдек, И.Т.нинг ўғли Ш.Т. ҳодиса жойига чақирилиб, унинг иштирокида мурда кўздан кечирилди. Мурдани кўздан кечириш жараёнида унинг мурда танасида тан жароҳатлари ёки унинг излари аниқланмаган. Тиббий экспертиза бирламчи хулосасига асосан фуқаро И.Т.нинг ўлимига юрак қон томирлар тромбози, ўпка яллиғланиши оқибатида келиб чиққан ўткир юрак қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган.

Бундан ташқари, туман тиббиёт бирлашмасининг маълумотига кўра, И.Т. муқаддам юрак хуружи бўйича даволаниб келганлиги ҳамда жарроҳлик амалиёти орқали битта буйраги олиб ташланганлиги аниқланган.

Ҳозирда, фуқаро А.Р.дан гиёҳвандлик моддаси олинганлиги ҳолати юзасидан Ғиждувон туман ИИБ ТБ томонидан унга нисбатан ЖКнинг 273 -моддаси 5-қисми жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, И.Т.нинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

804
0