• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 января 2022

Маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади — президент қарори

Асосий вазифаси ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш бўлган мазкур лавозим эгалари деярли 5 млн сўмгача маош олишади.

1284
0
namanganliklar.uz

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади.

Маҳалладаги ёшлар етакчиси асосан “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш ҳамда маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш каби вазифалар билан шуғулланади.

Ҳар чоракда маҳаллада ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар етакчилар бир ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Шунингдек, фаолиятини самарали ташкил этаётган, ўзининг шахсий фазилатлари билан ёшларга намуна бўлаётган ва уларга етакчилик қилаётган етакчилар “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони билан тақдирланади.

Қайд этилишича, Давлат олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларидаги ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорга (директор ўринбосарига) биринчи проректор (директорнинг биринчи ўринбосари) мақоми берилади.

Қарорга мувофиқ, етакчининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланади:

Хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида;

Хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида;

Хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари миқдорида.

Ёшлар ишлари агентлигига фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, етакчиларни ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилади.

Бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган етакчи учун БҲМнинг икки бараваригача бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади.

1284
0